Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида яримўтказгичлар кластери қурилади

Тошкент вилоятида яримўтказгичлар кластери қурилади

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Яримўтказгичлар ва электроника кластерини ташкил этишга келишилган эди.

Бугун Олмалиқда бўлиб ўтган йиғилишда мис кластери ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ҳозир мисни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 76 миллион долларлик 22 та лойиҳа шакллантирилган.

Давлат раҳбари шу борадаги ишларни жадаллаштириб, электр техникаси, энергетика, автомобил саноати учун талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.

Яримўтказгичлар муаммоси айни пайтда глобал масалага айланган. Айнан уларнинг етишмаслиги сабабли йирик машина заводлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлишмоқда. Жумладан, «UzAuto Motors» ҳам.

Ўзбекистонда яримўтказгичар можароси шу йил октябр ойида бошланганди. Ўшанда «UzAuto Motors» яримўтказгичларни баҳона қилиб, 4-позиция «Chevrolet Cobalt» машинасини ўриндиқ иситиш модулисиз сотишга уринганди.

Ушбу масалани Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрганаётган эди. Лекин орадан бир ойдан зиёд вақт ўтса ҳамки, ўрганиш натижалари ҳақида расмий маълумот берилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг