Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водийнинг газлари қаён кетди? № 2

Водийнинг газлари қаён кетди? № 2

Фото: Facebook / Taraqqiyot teleradikompaniyasi

Яқинда сайтимизда «Андижоннинг газлари қаён кетди?» номли мақола эълон қилган, унда бу вилоятдаги метан гази қуйиш шохобчаларидаги турнақатор навбатлар акс этган суратларни ҳам илова этгандик.

Ўшанда метан гази муаммоси табиий равишда иккинчи муаммони юзага келтирган, транспорт қатнови кескин камайиб, манзилига етолмаётган минглаб одамлар кўчаларни тўлдириб юборганлари кўрсатилганди. Шунингдек, йўлкира нархлари бир неча баробар ошиб кетгани ҳақида шикоятлар ҳам тушган.

Шундан кейин бир муддат метан гази таъминоти яхшиланган, ҳаммаси изига тушганди. Аммо кейинчалик, январь ойи охирлаганда энди нафақат Андижон, балки бутун водий бўйлаб АЁҚШларда километрлаб навбатлар янгитдан ҳосил бўлди, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ҳатто масхараомуз ҳазиллар пайдо бўла бошлади.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзтрансгаз» билан боғланганимизда қуйидагича изоҳ бердилар:

— Маълум муддат турли сабабларга кўра магистрал газ қувурларида босим пасайгани рост. Бугун, яъни 2 февралдан бошлаб газ босимини яна аста секин кўтара бошладик. Бугун-эрта газ таъминоти изига туша бошлайди ва муаммо бартараф этилади.

Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг