1 сентябрдан бюджет ходимлари маоши ва талабалар стипендияси 7 фоизга ошади
2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари 7 фоизга оширилади. Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг янги қийматлари кучга киради.
Президентнинг 23 июндаги фармонига мувофиқ:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 271 минг сўмдан 1 млн 360 минг сўмга;
- Базавий ҳисоблаш миқдори эса 412 минг сўмдан 440 минг сўмга етказилади.
Бу 2026 йилдаги ижтимоий тўловлар ва даромадларни индексация қилишнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Аввалроқ, 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бериладиган моддий ёрдамлар ҳам 7 фоизга оширилган.
Июл ойидаги оширишдан кейин энг кам ёшга доир пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори эса 1 млн 83 минг сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, БҲМнинг ошиши давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа қатор тўловлар миқдорининг ҳам ошишига олиб келади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter