Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Глинка кўчасидаги ҳолат сабаб жиноий иш очилди

Глинка кўчасидаги ҳолат сабаб жиноий иш очилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкентдаги Глинка кўчасидаги ўпирилиш бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 мм бўлган ягона ер ости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган. 

Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 кв. см (15×25 см) майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

​Айни пайтда соҳа мутахассислари ҳодиса сабаблари ва барча тафсилотларни батафсил ўрганишда давом этмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади ва яқин вақт ичида йўл транспорт ҳаракати учун очилади.

​Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Вазият Тошкент шаҳар ҳокимлигининг доимий назоратидадир, дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг