Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги ФҲДЁ органлари бўйича тарқалган миш-мишларга изоҳ берди

Адлия вазирлиги ФҲДЁ органлари бўйича тарқалган миш-мишларга изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органлари тугатилармиш деган миш-мишлар тарқалди. Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ушбу масалага ойдинлик киритди.

«Ҳозирги кунда никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Никоҳ уйлари фақат никоҳни расмийлаштиради. ФҲДЁ бўлимлари томонидан эса 4 та (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) турдаги ҳаракатлар амалга оширилади.

Аслида, Никоҳ уйлари мустақиллигимизнинг илк йилларида барча ФҲДЁ органларида етарлича шароит бўлмаган, бинолар билан боғлиқ муаммолар фонида аҳолининг никоҳни тантанали қайд этилишига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун айрим ҳудудларда ташкил этилган эди.

Ҳозирги кунда, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши туфайли барча ФҲДЁ органларида никоҳни тантанали қайд этиш учун алоҳида хоналар ва шароитлар яратилган.

Шундан келиб чиқиб, никоҳ уйларини сақлаб туришнинг зарурияти қолмаганлиги сабабли, никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад эса адлия органлари фаолиятини оптималлаштириш, ходимларга келаётган иш юкламасини тўғри тақсимлаш, бинолардан унумли фойдаланишдир», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг