Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Акмал Бурхонов АҚШ федерал тергов бюросига борди

Акмал Бурхонов АҚШ федерал тергов бюросига борди

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов бошчилигидаги делегация аъзолари АҚШ Федерал тергов бюросининг Бостон шаҳрида жойлашган офисида Бюронинг махсус вакиллари Энтони М.Санкей ҳамда Метью Ф.Гиакобби билан учрашди.

Маълум қилинишича, Энтони М.Санкей Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича гуруҳни бошқаради ва АҚШнинг тўртта штатида коррупция, фуқаролик ҳуқуқлари ва фирибгарлик дастури билан боғлиқ барча масалалар бўйича дастур мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади.

Метью Ф.Гиакобби Қўшма Штатлар шимоли-шарқидаги тўртта штатдаги коррупция, фуқаролик ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги фирибгарлик, мураккаб молиявий жиноятлар ва қимматли қоғозлар фирибгарлиги бўйича ишлар билан шуғулланади.

Маълумки, Федерал тергов бюроси АҚШда коррупция жиноятларини тергов қилувчи асосий орган ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ўзаро мулоқотда коррупцияга оид ишларнинг олиб борилиши, давлат харидлари, шартномалар ва федерал молиявий дастурлар билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари, бу жараёнда қўлланиладиган рақамли воситалар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Мулоқот якунида АҚШ Давлат Департаменти кўмагида Федерал тергов бюроси вакилларининг Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун махсус тренинг дастурларини ташкил этиш чораларини кўришга келишиб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг