Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Анвар қори Турсуновнинг ўрнига Тошкент шаҳрига вақтинчалик бош имом-хатиб тайинланди

Анвар қори Турсуновнинг ўрнига Тошкент шаҳрига вақтинчалик бош имом-хатиб тайинланди

Фото: «vakillik.uz»

Бугун 14 май куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда муборак Рамазон ойига тайёргарлик ишларини якунлаш, бу ойни динимиз кўрсатмалари ҳамда азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш масалалари кўрилди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозир бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний соҳада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовни вақтинча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Маълумот учун: Эргаш Рустамов 1959 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 

1996 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган;
1996-1997-йилларда – Тошкент ислом институти проректори вазифасида ишлаган;
1996-2012-йилларда – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Собитхон ҳожи» масжиди имом-хатиби;
2006-2010-йилларда – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2012-2017-йилларда – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби;
2017 йилдан – Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари ва Чилонзор туманидаги «Собитхон ҳожи» жоме масжиджи имом хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Ёдингизда бўлса, Тошкент шаҳар ва «Минор» масжиди бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечириб, операция қилингани ҳамда бир неча кун кома ҳолатида ётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Анвар қори Турсунов 5 май куни комадан чиққани ҳақида ёзган эдик. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг