Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биометрик паспорт ўрнини эгаллайдиган ID-картанинг «нархи» маълум бўлди

Биометрик паспорт ўрнини эгаллайдиган ID-картанинг «нархи» маълум бўлди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни қайта ишлаш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида аввал хабар берилганди.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади.

Қайд этилишича, ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (198 минг 470 сўм).

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга. 2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг