Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир йилда 4 мингга яқин ўзбекистонлик аёл Туркияда турмушга чиқди

Бир йилда 4 мингга яқин ўзбекистонлик аёл Туркияда турмушга чиқди

Иллюстратив фото

Туркия статистика бошқармаси (TUIK) 2025 йилги никоҳлар статистикасини эълон қилди. Унга кўра, Туркияда турмуш қурган чет эллик келинлар сони бўйича Ўзбекистон фуқаролари иккинчи ўринни банд этди.

Ўтган йили жами 28 646 нафар чет эллик аёл Туркияда турмушга чиққан. Ўзига хос рейтингида биринчи ўринни Сурия фуқаролари (13,8 фоиз) банд этди. Ўзбекистонлик келинлар сал фарқ билан иккинчи ўринда — 13,7 фоиз ёки қарийб 3 925 нафар.

Кейинги ўринларда — Марокаш (9,6 фоиз), Озарбайжон (6,8 фоиз) ва Россия (5,7 фоиз) фуқаролигига эга бўлган келинлар.

Манба: Туркия статистика бошқармаси

Ўтган йили Туркияда 5 347 нафар хорижлик эркак оила қурган. Чет эллик куёвлар рейтингини ҳам Сурия бошқармоқда (20,9 фоиз). Кейинги ўринларда — Германия (18,8 фоиз), Афғонистон (5 фоиз), Австрия (4,8 фоиз) ва Озарбайжон (4,7 фоиз). Туркиядаги хорижлик куёвлар рейтинги етакчи ўнталигида ўзбеклар йўқ.

Статистика, шунингдек, Туркияда илк бор никоҳдан ўтиш ёши улғайганини кўрсатмоқда. Ҳозирда эркаклар ўртача 28,5 ёшда, аёллар эса 26 ёшда оила қурмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг