Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қўй» ниқобидаги қочоқлар чегарада ушланди

«Қўй» ниқобидаги қочоқлар чегарада ушланди

Фото: Facebook/arfsBlog

Жазоирда қўй қиёфасига кириб, мамлакатни тарк этмоқчи бўлган уч нафар эркак полиция томонидан қўлга олинди, деб хабар берди Alkalima Online нашри.

Маълум қилинишича, қочоқларнинг мақсади чегарани кесиб ўтиб, Испанияга етиб олиш бўлган.

Уддабурон эркаклар экспорт қилинаётган қўйлар орасига яшириниб, ҳайвонлар билан имкон қадар «уйғунлашишга» ҳаракат қилишган. Бироқ, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳайвонлар орасидаги шубҳали ҳаракатларни сезиб қолишган. Юк машинаси синчиклаб кўздан кечирилганда, қўй ниқоби остидаги одамлар фош этилган.

Фото: Facebook/arfsBlog

Қўлга олинганлар 25-30 ёшлардаги эркаклар экани айтилмоқда. Ушбу ғайриоддий ва юқори таваккалчиликка асосланган воқеа нафақат маҳаллий, балки хориж матбуоти эътиборини ҳам ўзига тортди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг