Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болаларга мўлжалланган дори сиропи рухсатномаси бекор қилинди

Болаларга мўлжалланган дори сиропи рухсатномаси бекор қилинди

Ўзбекистонда яна бир дори маҳсулотининг рухсатномаси бекор қилинди. 

Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди. 

Шу билан биргаликда CYNERGY PHARMCO масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Rinotin kids сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинди.

Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг