Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 22-27 даража, жанубда 32 даражагача бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-27 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter