Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг яхши 40 та стартап лойиҳа учун 2 млрд сўм ажратилади – Президент

Энг яхши 40 та стартап лойиҳа учун 2 млрд сўм ажратилади – Президент

Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги «Фикрингни бер (Voice Up)» инклюзив оромгоҳини ташкил қилиб, ёшлар ташаббуси асосида ўндан зиёд лойиҳаларни амалга оширди.

Эндиликда ушбу лойиҳани ҳар бир ҳудудда ўтказиб, 1 минг нафар ёшларни қамраб олиш, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳини ташкил қилиш топширилди.

Шунингдек, «Ўсиш ва ривожланиш (Upshift)» стартап лойиҳаси кенгайтирилиб, бу йил медиа, дизайн, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва инновация йўналишларида ҳам танлов ўтказилади.

«Ёшларнинг энг яхши 40 та стартап лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллиард сўм ажратилади», – деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг