Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким комбайн ҳайдади

Ҳоким комбайн ҳайдади

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди ҳамда комбайн бошқариб, ғалла ўримида иштирок этди.

«Бугун туманимизнинг барча ҳудудларида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кириб, ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Миришкорларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 18 та отряд ташкил этилган. Туманда жами 337 та фермер хўжаликлари томонидан 11 000 гектар майдонга ғалла экилиб, 34 000 тонна бошоқли дон ҳосили яратиш режа қилинган», — дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, бугун 6 июнь куни туман ҳокими Дилфуза Уралова ҳар йилги анъанани давом эттирган ҳолда комбайн бошқарувига ўтириб, ғалла ўримида қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг