Экологик экспертиза хулосаси учун аризалар фақат my.gov.uz орқали қабул қилинади
2026 йил 24 сентябр соат 18:00 дан бошлаб давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун аризалар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали қабул қилинади.
Маълумот учун, 2026 йил 11 майдаги 234-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали қабул қилиш ва хулосаларни электрон шаклда бериш тартиби белгиланган.
Мазкур тартибни жорий этиш бўйича зарур техник ишлар амалга оширилди. ЯИДХПда тест режимида аризаларни қабул қилиш ва улар бўйича хулосаларни электрон шаклда бериш синовдан ўтказилди. Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангани муносабати билан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун аризалар фақат my.gov.uz орқали қабул қилинади.
Шу санадан бошлаб eco-service.uz сайти орқали аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Аризаларни белгиланган тартибда my.gov.uz портали орқали юбориши сўралади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter