Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп БМТ қароргоҳидан Путинга мурожаат қилди

Трамп БМТ қароргоҳидан Путинга мурожаат қилди

Фото: Euronews

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путинни Украина билан можарони тугатишга чақирди.

У бу баёнотни Бош Ассамблея учун Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳига келганида айтган.

​Доналд Трамп АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп билан бош қароргоҳга етиб келди. Журналистларнинг Владимир Путинга қандай хабар етказмоқчи эканлиги ҳақидаги саволига Америка президенти: «Урушни тугатинг», деб жавоб берди.

​БМТ Бош Ассамблеяси 22-28 сентябр кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтмоқда. Дональд Трамп бугун нутқ сўзлайди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолцнинг хабар беришича, Америка президенти тинчлик келишувлари ва Эрон билан можарони муҳокама қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг