Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ғаффоров Элбек Истамович 2024 йил 19 февралдан Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Навоий вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Маълумот учун, Э.Ғаффоров 1989 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Халқаро муносабатлар» йўналишини тамомлаган. Рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача бу вазифада 2023 йил май ойидан буён Исломиддин Норимов ишлаб келаётганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг