Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди

Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда вазирликнинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан “Iveco Group” компанияси билан ҳамкорликда Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди.

Шунингдек, мазкур ҳудудда институт олимлари томонидан экотизимни тиклашга қаратилган илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бунда чўл ҳудудида яйловларни барпо этиш, яшил қопламалар билан қоплаш, Орол тубидан кўтариладиган чанг-тўзонларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, иқлим ўзгариши даврида ерлар деградациясини камайтиришга илмий томонлама ёндашиш мақсад қилинган.

Маълумот учун, давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, 2018–2023 йиллар давомида Орол денгизи тубида 1 млн 730 минг гектар ўрмонзор барпо этилди, яъни 17 минг км квадрат майдон кўкаламзорлаштирилди. 2024 йилда эса жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган.

Бугунги кунгача ўрмон хўжаликлари томонидан 192,63 тонна чўл ўсимликлари уруғлари, жумладан, 71,96 тонна саксовул, 120,67 тонна қорабароқ чўл ўсимликлари терилиб, экишга тайёрланди. Шунингдек, 2,7 минг гектар майдонда саксовул, қандим, черкес каби чўлга чидамли ўсимликларнинг уруғ ҳамда кўчатлари экилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг