Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Остонада хавфли жиноятчи тергов изоляторидан қочиб кетди

Остонада хавфли жиноятчи тергов изоляторидан қочиб кетди

Фото: РИА Новости

Остонада сайр вақтида тергов изоляторидан қочган хавфли жиноятчи қидирилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг Жиноят ижроия тизими қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдошининг айтишича, якшанба куни Остонадаги тергов изоляторининг ҳовлисида кундузги сайр пайтида бир неча бор судланган жиноятчи изолятордан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Дастлаб бир қаватли бино томига чиқиб олган жиноятчи тўсиқлардан ҳам ўтиб кетган.

Ҳозир Остонада қидирилаётган одам асли Қарағанда вилоятидан бўлиб, илгари ўғирлик ва талончиликда айбланиб судланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг