Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ота-онанинг болага бақириб тарбия бериши хавфли — психолог

Ота-онанинг болага бақириб тарбия бериши хавфли — психолог

Ота-оналарнинг болага овозини баланд кўтариб гапириш одати бола руҳияти учун хавфлидир.

Бу ҳақда болалар психологи Наталя Дербенева маълумот бермоқда.

Мутахассиснинг фикрича, болалар катталарнинг хатти-ҳаракатларига фаол тақлид қиладилар ва оиладан нафақат яхши, балки ёмон одатларни ҳам оладилар.

«Шунинг учун, агар бола сизга гап қайтара бошласа, бошқа ҳурматсизлик қилса, ўз хатти-ҳаракатларингизни таҳлил қилинг.

У оилада қабул қилинган хатти-ҳаракатлар нормасига риоя қилади. Ўз тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, бундай болалар дарҳол кўзга ташланади: улар учун ҳам тенгдошлар, ҳам катталар билан мулоқот қилиш қийин; улар хотиржам нутққа муносабат билдирмайдилар, нотинч, асабий, хириллаган ва баъзида ҳатто тажовузкор бўлиб қоладилар, - деди Наталя Дербенева.

Психологнинг қўшимча қилишича, тарбияда баланд овоз ва қичқиришни мунтазам равишда қўллаш,  болада ишончсизликни кучайтириб юбориши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг