Ўзбекистон термасини ЖЧга кузатиш тадбири сабаб ҳаракат чекланади
Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан айрим кўчаларда вақти-вақти билан ҳаракат чекланиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Ушбу тадбир сабаб 22 май соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Тадбир давомида қуйидаги йўналишларда ҳаракат вақти-вақти билан чекланиши мумкин:
-Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
-КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
-КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.
-Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
-Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.
Ҳайдовчилардан олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришларини сўралади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter