Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон–Тожикистон фармацевтика бизнес-форуми доирасида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Тожикистон делегацияси билан учрашди.

Форумда икки мамлакат фармацевтика саноатининг бугунги ҳолати ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, дори воситалари ва тиббий жиҳозларни маҳаллийлаштириш, экспортни ошириш, ишлаб чиқариш кооперацияси ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Тожикистон делегацияси «BioPharma City» фармацевтика кластеридаги лойиҳалар ва ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди. Шунингдек, маҳаллий ва тожикистонлик компаниялар ўртасида B2B учрашувлар ўтказилди.

Музокараларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Тожикистон бозорига чиқариш, технологиялар трансфери ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Форум якунида томонлар фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг