Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Болалар фаровонлиги индекси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда Болалар фаровонлиги индекси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда болаларнинг ҳаёт сифати ва ҳуқуқларини баҳолашга хизмат қиладиган Болалар фаровонлиги индекси жорий этилади.

«Инсон ҳуқуқлари – 2030» стратегиясига мувофиқ, Болалар омбудсмани, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2027 йил 1 апрелга қадар мазкур индексни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ҳужжатда қайд этилишича, индексни жорий этишдан мақсад мамлакатда «Боланинг энг яхши манфаатлари» принципини ҳаётга татбиқ этиш ва болаларнинг фаровонлик даражасини тизимли баҳолаш механизмларини шакллантиришдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг