Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан қуйма олтин олиб чиқиш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистондан қуйма олтин олиб чиқиш тартиби соддалаштирилади

Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 февраль куни «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, хорижий ижодий гуруҳларга республиканинг туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини, жумладан, дронларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш тартибини кўзда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланади.

Шунингдек, 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида «Қарши» халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида «Очиқ осмон» режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи «Қарши» халқаро аэропортини ривожлантириш концепцияси тайёрланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда олтин буюмлар ҳамда белгиланган тартибда тайёрланган ўлчовли ёмбилар хорижий туристлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тартибининг соддалаштирилишини назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳаси ҳам тайёрланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг