Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали «Газпром» дан 300 млн куб метр газ етказиб берилди

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали «Газпром» дан 300 млн куб метр газ етказиб берилди

Россиянинг «Газпром» компанияси Қозоғистон ҳудудидан транзит орқали Ўзбекистонга 300 миллион куб метр газ етказиб берди.  Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Верона Евроосиё иқтисодий форуми доирасида журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда energo-news.ru.

«Газпром билан бўлган шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда. Тахминан 300 миллион (куб метр газ) аллақачон келган», – дея таъкидлади у.

7 октябрь куни Россия  Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлади.

Тантанали маросимда ўзбек ва қозоғистонлик раҳбарлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам иштирок этди.

Июн ойида Ўзбекистон «Газпром» билан икки йиллик газ сотиб олиш шартномасини тузди.

Шу билан бирга, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги газ бўйича ҳамкорлик горизонти 15 йилни ташкил этади ва узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси 2024 йил ўрталарида тузилиши мумкин, деди «Газпром» раҳбари Алексей Миллер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг