Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзэнергоинспекция»га янги раҳбар тайинланди

«Ўзэнергоинспекция»га янги раҳбар тайинланди

Энергетика бўйича назорат инспекциясига раҳбар тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан: 

Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.У аввал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган. 

Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. 

Аввалроқ Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг