Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» яна огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» яна огоҳлантириш билан чиқди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» сел-тошқин ҳодисалари сабаб яна огоҳлантириш билан чиқди.

2024 йил 16-22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам 16-17 апрел кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари хавфи эълон қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг