Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Қамчиқ довонидан 15 кишигача бўлган транспорт воситасида ўтиш мумкин бўлади

Энди Қамчиқ довонидан 15 кишигача бўлган транспорт воситасида ўтиш мумкин бўлади

Фото: «Zamin.uz»

Айни пайтда Тошкентдаги «Wyndham» меҳмонхонасида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ҳам иштирок этяпти.

Ушбу сессия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ва «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳокамасига бағишланди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, Ўзбекистонда Миллий PR маркази ташкил этилади. Мазкур марказ техникасидан ҳамма журналистлар фойдаланиши мумкин бўлади. Яхши ғоя бўлса, марказ томонидан молиялаштирилади ҳам.

Шунингдек, энди 15 кишигача бўлган транспорт воситасида тоғларга чиқишга рухсат берилади. Бу ҳолат тоғли ҳудудлар — Қамчиқ ва Зоминга ҳам саёҳат қилишда анча қулайлик яратади. Бунинг учун ортиқча рухсатномалар керак эмас, фақат транспорт воситасида GPS мосламаси бўлиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг