Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида фарзандини 6 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она қўлга тушди. Унга қандай жазо берилди?

Қаршида фарзандини 6 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она қўлга тушди. Унга қандай жазо берилди?

Фото: «SakhaPress.ru»

«Ольга Петрова қизи Алёнадан кўра набирасини кўпроқ яхши кўради. Энди олти ёшга тўлган қизалоқ билан куни бўйи андармон бўлиб, вақт қандай ўтганини ҳам сезмай қолади. «Ўригидан мағизи ширин», деб бежиз айтишмас экан-да. Аммо сўнгги пайтларда Алёна қизини турткилайдиган, жеркийдиган одат чиқарди. Бундай бежо ҳаракатлари етмагандай, телефонда кимлар биландир узоқ гаплашар, асабийлашар эди. Буни сезган онанинг кўнгли нотинч, кимлар биландир телефонда гаплашиб, нималарнидир савдолашган қизининг ҳаракатлари уни хавотирга соларди», — деб ёзади ЎзА.

Хабарда айтилишича, бир куни ҳамма уйда жамулжам ўтирганида Алёнанинг қўл телефони жиринглайди. У телефонда гаплашиб, қизининг кийимларини алмаштириб, кўчага йўл олади. Орадан кўп ўтмай ички ишлар ходимлари билан қайтиб келади. Маълум бўлишича, Алёна Иванова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўз қизини 6 миллион сўмга пулламоқчи бўлганда қўлга тушган.

Ҳаётга енгил қарайдиган, фарзандини комил инсон қилиб тарбиялаш ўрнига, уни мўмай пулга алишмоқчи бўлган бу аёлнинг қилмишига пушаймонлиги мазкур жиноят иши юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида эътиборга олинди. Унинг яшаш ва оилавий шароити ўрганилиб, унга қилмишидан хулоса чиқариш учун яна бир бор имконият берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг