Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд дунёнинг энг гўзал 15 шаҳри орасида 6-ўринни эгаллади

Самарқанд дунёнинг энг гўзал 15 шаҳри орасида 6-ўринни эгаллади

Фото: «Азия-Плюс»

Австралиянинг «Skyscanner» ахборот портали экспертлари «Instagram» ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар учун сайёрамизнинг энг гўзал жойлари рейтингини тузиб чиқди. Бу ҳақда «xs.uz» сайтида хабар берилган.

Ер юзидаги 15 та энг ажойиб шаҳар киритилган рўйхатнинг олтинчи поғонасидан ўзининг тарихий дурдоналари билан дунёга танилган кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳам ўрин олди.

Мутахассисларнинг айтишича, улар фотосуратлар олиш учун жуда ҳам мос ҳамда унутилмас таассуротлар ҳадя этади.

Қуйида мазкур рейтинг билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин:

1. Рейкьявик, Исландия;
2. Квинстаун, Янги Зеландия;
3. Скай ороли, Шотландия;
4. Байкал кўли, Россия;
5. Аннапурна, Непал;
6. Самарқанд, Ўзбекистон;
7. Гиза ва Луксор, Миср;
8. Йеллоустоун миллий парки, АҚШ;
9. Лангкави, Малайзия;
10. Мачу-Пикчу, Перу;
11. Киото, Япония;
12. Гуйлинь, Хитой;
13. Нанди, Фижи;
14. Улуру, Австралия;
15. Килиманжаро, Танзания.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг