Савдо-саноат палатаси мансабдори порани қайтариб бераётганда ушланди
Сурхондарё вилоятида Савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилган. Сўнгра фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Прокуратура департаменти Экология ва кадастрлар палатаси ходимлари тезкор тадбирда ушланганини хабар берганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter