Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таълим соҳасидаги хизматлар нархи бир ойда 4,2 фоизга қимматлаган

Таълим соҳасидаги хизматлар нархи бир ойда 4,2 фоизга қимматлаган

2026 йил сентябр ойида Ўзбекистонда таълим хизматлари нархи сезиларли даражада ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, сентябрдан давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўлов миқдори ўртача 6,8 фоизга ошган. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг ошиши билан боғлиқ.

Хусусий болалар боғчалари хизматлари эса бир ойда 1,7 фоизга қимматлаган.

Янги ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов миқдори эса ўртача 6,3 фоизга ошган.

Шунингдек, сентябрдан хусусий мактаблар хизматлари 6 фоизга, репетиторлик хизматлари 1,9 фоизга, чет тилларини ўрганиш курслари эса 1,8 фоизга қимматлаган.

Умуман, сентябр ойида таълим соҳасидаги хизматлар нархи бир ойнинг ўзида 4,2 фоизга ошган. Йиллик ўсиш эса 5,4 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг