Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тезкор тадбирда кадастр мутахассиси ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга тушди

Тезкор тадбирда кадастр мутахассиси ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ушландилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Ўзбекистон тумани кадастр бўлими мутахассиси Д.Т. туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимида ишловчи таниши орқали фуқаро М.И.нинг «Авғон» МФЙ ҳудудидаги 31 сотих нотурар ер майдонини 9 500 АҚШ доллари эвазига турар жой сифатида расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи О.Н. (муқаддам судланган) Д.Т.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда ер олиб беришни ваъда қилган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва Давлат кадастрлар палатаси ходимлари қўлга олинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг