Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги иссиқхонада шиналар ёқилгани аниқланди

Тошкентдаги иссиқхонада шиналар ёқилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижасида тумандаги «Бекуз келажак» иссиқхонасининг фильтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдаланилганлиги, экологик экспертизадан ўтмаганлиги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли чора кўриш ва атроф-муҳитни ифлослантирганлиги бўйича ҳисоб китоб ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг