Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умиджон Барноев Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Умиджон Барноев Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Умиджон Барноев.

Барноев Умиджон Исоевич Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Умиджон Барноев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг укаси ҳисобланади.

Умиджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.

2018−2020 йилларда эса «Сафари Вогуэ» инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг