Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургутдаги тарихий ёдгорликларга зиён етказилгани аниқланди

Ургутдаги тарихий ёдгорликларга зиён етказилгани аниқланди

Ургут тумани «Мингтепа» маҳалласида жойлашган «Тўлқиртепа-1» археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 4 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, ушбу туманнинг «Қуйиқишлоқ» маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид «Тешиктепа», «Деҳқонобод» маҳалласидаги «Қулқишлоқтепа-2» ва «Огаҳий» маҳалласидаги «Мозортепа» археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд. сўм зарар етказилган.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг