Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлик «сўнгги қўнғироқ» бўйича тавсияларини берди

Вазирлик «сўнгги қўнғироқ» бўйича тавсияларини берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022/2023-ўқув йилини якунлаш ва «сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқди

Унга кўра, мактаб маъмуриятига қуйидагилар тавсия қилинган:

умумий ўрта таълим муассасаларида «сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 08:00 дан 09:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этиш тавсия қилинган.

тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчиларини жалб этиш;

тадбирни маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш;

«сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўймаслик;

мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.

Шунингдек, вазирлик мактабларда «сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирини ўтказиш бўйича наъмунавий сценарийа ҳам ишлаб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг