Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги қарор: тез ёрдам ҳайдовчилари учун устама ҳақ тўланади

Янги қарор: тез ёрдам ҳайдовчилари учун устама ҳақ тўланади

Фото: ЎзА

Бугун, 25 январь куни Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Ушбу брифингда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам иштирок этмоқда.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шошилинч тиббий ёрдам чораларини янада кучайтириш юзасидан қарори ўқиб эшиттирилган.

Янги қарорга кўра, тез ёрдам ҳайдовчилари учун 2018 йил 1 февралдан 30 фоиз устама ажратилади. Маълум қилинишича, 2017 йилда 1269 та тез ёрдам автомобиллари харид қилинган.

Шунингдек, асоссиз равишда тез ёрдам кўрсатишдан бош тортиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг