Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юз мингинчи фойдаланувчи мукофотланди

Юз мингинчи фойдаланувчи мукофотланди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан фойдаланган 100 000 (юз мингинчи) фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлар агентлигининг махсус совғаси билан тақдирланиши ҳақида хабар берган эдик.

Республикамиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Давлат хизматлари агентлиги Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 100 000-фойдаланувчисини мукофотлади. У — боласини боғчага рўйхатдан ўтказиш учун электрон ариза берган Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Соҳибжон Эргашев бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари, жорий йилнинг 8 декабрь кунига қадар интернет тармоғида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан энг кўп фойдаланган аризачи ҳам махсус совға билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг