Фарғонада Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговчиси ушланди
Фарғонада терговчи пора билан ушланди.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси Жиноят Кодексининг 167–моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бериш эвазига пора олганликда гумон қилиниб ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter