Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди вилоятлар чегарасида йўл-патрул постлари бўлмайди

Энди вилоятлар чегарасида йўл-патрул постлари бўлмайди

Вилоятлар чегарасидаги йўл-патрул постларини тугатилади.

Фото: «uzinform.uz»

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида вилоятлар чегарасидаги йўл-патрул постлари муаммосига ҳам тўхталиб ўтди.

«Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патрул постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади», деди Президент.

Шу муносабат билан вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патрул постларини тугатиш, патрул хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлиги таъкидланди.

«Пост-патрул хизмати ходимларининг видеокамераси бўлмаса, ҳайдовчилар у билан гаплашмаслиги керак. Камера бўлмаса у пора олиш пайида бўлади», қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг