Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Amirsoy Resort» ёзнинг энг ёрқин ва кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади

«Amirsoy Resort» ёзнинг энг ёрқин ва кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади

15 ва 16 август кунлари «Amirsoy Resort» ёзнинг энг ёрқин ва кутилган воқеаларидан бирига мезбонлик қилади.

Илк бор денгиз сатҳидан 1681 метр баландликда узоқ кутилган «Amirsoy Paradiso» лойиҳасининг концерти бўлиб ўтади.

Гўзал мусиқа Ўзбекистон Давлат симфоник оркестри ҳамда Республика оркестрлар ва хор жамоалари Ижодий бирлашмаси ижросида янграйди. Дирижёр — Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Ўринбоев.

Жаҳон замонавий классикасининг афсонавий асарлари, кечки нафосат муҳити, Тянь-Шань тоғлари бағридаги ёруғлик шоу ва тунги саҳна безагининг бетакрор уйғунлиги, «Amirsoy» курортининг юлдузли осмони остида янграйдиган истеъдодли ёш ижодкорларнинг жонли ижроси — мусиқа романтикаси, ҳис-туйғулар симфонияси ва завқ-шавқ энергияси кечанинг асосий безакларига айланади.

Меҳмонларнинг қулайлиги ва комфорти учун:

  • Трансфер: шаҳардан курортгача махсус трансфер ташкил этилади.
  • Канат йўли: Amirsoy EXPRESS канат йўлида кўтарилиш ва тушиш чипта нархига киритилган.
  • Welcome drink: кеча бошланишидан аввал меҳмонларни аперитивлар, енгил газаклар ва канапелар кутиб олади.

Лойиҳанинг биринчи концерти «Amirsoy» юлдузли осмони остидаги анъанавий мусиқий кечалар туркумини очиб беради — бу ерда уйғунлик, гўзаллик ва улуғворлик бирлашади.

Роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йилда, очиқ осмон остида симфоник мусиқа концертларининг ушбу гўзал тарихи бошланган эди. Бир неча йил давомида истеъдодли мусиқачилар Алишер Навоий номидаги Катта театр фавворалар майдонида минглаб томошабинларни жамладилар. Ёрқин дастурлар, жонли ижро ва очиқ майдонда томошабинлар қаршисида намоён бўлган симфоник оркестр пойтахтнинг ҳақиқий тренди ва севимли тадбирига айланди.

2019 йилда мусиқачилар мамлакат бўйлаб гастроль сафарларига чиқиб, вилоятлардаги томошабинларни ҳақиқий жонли оркестр ижросига ошно қилдилар. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 28 та ажойиб концерт бўлиб ўтди. Айнан шу тарзда республиканинг ҳар бир ҳудудида симфоник оркестрлар ташкил этиш ғояси пайдо бўлди.

Энди, орадан 10 йил ўтиб, концертларимиз Ўзбекистоннинг тоғ чўққиларини забт этмоқда. Бу сафар саҳнада Ўзбекистон оркестрлар ва хор жамоалари катта Ижодий бирлашмаси иштирок этади.

Ҳар йилги «AMIRSOY PARADISO» лойиҳаси — мусиқа, тоғлар, уйғунлик ва абадият тимсолидир.

Ташриф буюрувчилар учун маълумот:

  • Сана: 2026 йил 15–16 август
  • Майдон очилиши: 19:00
  • Манзил: Amirsoy бош майдони
  • Кунлик умумий сиғим: 2 000 нафар меҳмон
  • ОАВ ва меҳмонлар учун алоқа: +998 70 199 99 99 / +998 33 002 22 02
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг