Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик киноижодкорлар Мирзо Бобур ҳақида тарихий фильмни суратга олишади

Ҳиндистонлик киноижодкорлар Мирзо Бобур ҳақида тарихий фильмни суратга олишади

Фото: «Ўзбеккино» МА

Ҳиндистоннинг «Emmay Entertainment» продюсерлик компанияси ва «StarTV» телеканали шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, буюк шоир, моҳир саркарда ва давлат арбоби Мирзо Бобур ва бобурийлар (Ҳумоюн, Акбар, Жаҳонгир, Аврангзеб) ҳақидаги ушбу картина кўп қисм — 6 фаслдан иборат тарихий филм бўлиши кутилмоқда.

«Emmay Entertainment» компанияси вакиллари фильмнинг маълум қисмларини, хусусан, Бобурнинг болалик ҳамда Самарқанд ва Кобул шаҳарларидаги ҳукмронлик даврларига оид саҳналарни айнан Ўзбекистонда тасвирга олишга қизиқиш билдиришмоқда.

Ушбу масала юзасидан музокаралар ўтказиш мақсадида ҳиндистонлик киноижодкорларнинг жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг