Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Айритом» постида икки килодан кўпроқ «опий» тўхтатиб қолинди

«Айритом» постида икки килодан кўпроқ «опий» тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйилди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.

Қўшни Афғонистондан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда, хизмат ити вагонлардан бирида шубҳали модда борлиги юзасидан белги берган. Шундан сўнг, мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда вагоннинг пастки балка қисмида хуфёна тарзда яширилган жами оғирлиги ўрами билан 2,14 килограмм бўлган «опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг