Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхонада 16 та қадимий ҳайкалча тўхатиб қолинди

Божхонада 16 та қадимий ҳайкалча тўхатиб қолинди

Ўзбекистон ҳудудидан маданий бойликларни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди.

Давлат божхона қўмитаси берган малумотга кўра, Ўзбекистондан қўшни мамлакатга ўтиш учун «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқарога тегишли бўлган қўл юклар белгиланган тартибда  божхона кўригидан ўтказилганда унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган маданий қимматликлари борлиги аниқланди. Текширувда эса қиймати 41 млн сўмлик 16 дона турли шаклдаги қадимий ҳайкалчалар топилди.

Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг экспертиза хулосасига кўра, 8 дона чиннидан ясалган ҳайкалчалар ўтган асрнинг бошларида яратилган санъат намуналари эканлиги аниқланиб, республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. 

Маълумот учун, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонунга мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг