Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марғилон шаҳрида бир нечта фуқаро нима учун муштлашгани маълум қилинди

Марғилон шаҳрида бир нечта фуқаро нима учун муштлашгани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар Ипакчилар буюм бозорида жанжал бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

«Daryo.uz»нинг ёзишича, 16 сентябрь куни фуқаро Ш.M. фуқаро Р.Р. да аввалдан қолиб келган иш ҳаққини олиш мақсадида телефонлашиб, оғзаки жанжаллашиб кетган. Шундан сўнг улар Марғилон шаҳар Ипакчилар буюм бозори ҳудудида учрашишга келишишган ва Р.Р. ўз таниши Ш.X. билан бирга келган. Ш.M. ҳам шериклари К.С., О.M., Д.Ю. ва Д.M.лар билан биргаликда келишиб ўзаро жанжаллашиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277 моддаси (безорилик) 3-қисми «г» (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Р.Р. процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг