Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмаотада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

Олмаотада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

30 ноябр, пайшанба куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонлик фуқароларининг вафоти ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, уларнинг шахсига оид айрим маълумотларни эълон қилди.

Агентликка кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари – 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. лар Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўриляпти. 

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов-суриштирув ишларини бошлаган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан мамлакат президенти ҳам муносабат билдирди. Тўқаев ҳалок бўлган мамлакат фуқаролар ва хорижликларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдириб, ушбу ёнғинда айбдор томонларнинг қонуний жазога тортилишини, жабрланганларга эса ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг