Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 120 нафар ишчи «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўлини таъмирлашда кўмаклашади

Ўзбекистонлик 120 нафар ишчи «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўлини таъмирлашда кўмаклашади

Жорий йилнинг 21 феврал куни «Ҳайратон станциясида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирокида «Ҳайратон – Мозори Шариф» темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Томонларнинг келишувига асосан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинди.

Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда «Наибобод» станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда «Ҳайратон» станциясининг «Б» паркида ҳамда темир йўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллел равишда ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг