Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда «DAMAS» дарага ағдарилиб кетиши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда «DAMAS» дарага ағдарилиб кетиши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Бугун, 4 июнь куни соат тахминан 07:20 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Каттаўра» МФЙ “Кон” қишлоғи ҳудуди «Майданак» ва «Қизилтепа» йўналишининг 38 км.да ҳаракатланиб кетаётган «DAMAS» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларни амалга оширган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг