Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юнусобод туман ҳокими пора олиш вақтида қўлга олинди

Юнусобод туман ҳокими пора олиш вақтида қўлга олинди

Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олиш вақтида қўлга туширилди. У ер участкаларини ажратиш бўйича пора олмоқчи бўлгани тахмин этилган. Бу ҳақда «Газета.uz» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар тарқатди.

Туман ҳокими 7 сентябрь, жума куни ўз ишхонасида қўлга олинган.

Бахтиёр Абдусаматов (1976 йилда туғилган, 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган) Юнусобод туманига 2017 йил апрелида ҳоким этиб тайинланган эди. Унгача Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг